RASULXO'DLAYEVA MADINA
MAKTABGACHA TA'LIM FAKULTETI
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti maktabgcha ta'lim metodikasi kafedrasi mudiri v.b dotsent.(Phd)
DARS JARAYONI FOTO LAVHALAR
Dars jarayonida qo'llaniladigfan video lavhalar
DARS JARAYONI FOTO LAVHALAR
“Мактабгача таълим” кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, 1975 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий
Мадина Ахмаджоновна Расулхўжаева
БИОГРАФИЯ
Расулхўжаева Мадина Ахмаджоновна 1975 йил 28 октябрда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Миллати ўзбек. 1997-2002 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Педагогика ва психология” факультетининг бакалавриятни тугатиб 2002-2004 йилларда “Педагогика ва психология” факультетининг “Мактабгача ва оилавий таълим” йўналишига магистратурада таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1994-1996 йилларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 286-боғча тарбиячиси лавозимидан бошлаган. 2000-2003 йилларда Уч тепа туманидаги 338 – боғча тарбиячиси. Низомий номидаги ТДПУда 2004-2012 йилларда «Мактабгача ва оилавий таълим» кафедраси ўқитувчиси, 2012-2013 йилларда илмий тадқиқот ишларини самарали амалга ошириш, изланишларни олиб бориш учун Низомий номидаги АРМ кутубхоначи лавозимида фаолият юритади. 2013-2016 йилларда “Мактабгача таълим” кафедраси ўқитувчиси, 2015- 2016 йилларда Юнусобод туманидаги 532 – МТМ да психолог лавозимида ўриндош бўлиб фаолият юритади, 2017-2018 йилларда Низомий номидаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик бўлими” да методист, 2018 йилдан “Мактабгача таълим методикаси”кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритмоқда.
М.А.Расулхўжаева 2010-2020 йилларда номзодлик илмий даражасини олиш учун «Мактабгача ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали аҳлоқий сифатларини шакллантириш технологияси» мавзусида илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. М.А.Расулхўжаева “Болаларни табиат билан таништириш методикаси”, “Мактабгача таълимда инновацион фаолиятни ўқитиш технологияси”, “Мактабгача таълимда ифодали ўқитиш” ва “Битирув малакавий ишини ёзиш” “Мактабгача таълимда педагогик диагностика”, “Мактабгача таълимда ҳуқуқий тарбия”, “Оила ва ижтимоий педагогика”, “Мактабгача ёшдаги болаларни иқтисодий тарбияси” фанларидан дарс бериб, ушбу дарс машғулотлари юзасидан янги инновацион ва педагогик технологияларни амалда тадбиқ этади.
М.А.Расулхўжаева шу кунгача ҳаммуаллифликда иккита ўқув қўлланма, битта услубий қўлланма, тўртта муаллифлик гувохномалари,юздан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Унинг раҳбарлигида ҳар йили бир қанча талабалар битирув малакавий ишини муваффақиятли ҳимоя қилганлар.
М.А.Расулхўжаева халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган конференциялар, университет ва факультет миқёсида ташкил этиладиган тадбирларда фаол иштирок этмоқда.
Оилали, 2 нафар фарзанднинг меҳрибон онаси.
Тавсифнома Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети комиссиясига тақдим этилди.
М.А.Расулходжаева - д.ф.н.п., и.о.доцент кафедры
«Методика дошкольного образования» ТГПУ имени
Низами Расулходжаева
Rasulxo'djayeva , Madina